Раду Дрэгушин ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олди.
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа лигаси доирасидаги "Эльфсборг"га қарши ўйиндан сўнг, хоч боғлами йиртилгани ҳақида The Athletic хабар бермоқда. Руминиялик футболчи бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.
Дрэгушин яқин орада операция қилинади.
Раду жорий мавсумда Премьер-лигада 16 ўйин ўтказди.













