Томас Тухель Англия терма жамоаси бошқарувидаги илк ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Март ойида "Уч шерлар" ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Албания ва Латвия терма жамоаларига қарши ўйин ўтказади, таниқли журналист Пол Жойснинг сўзларига кўра, Тухель 18 ёшли Майл Льюис-Скеллини Англия терма жамоасига чақиришни режалаштирган.
Ёш футболчи сўнгги пайтларда "Арсенал"да яхши ўйин кўрсатмоқда. Бир кун олдин у "канонирлар" сафидаги дебют голини уриб, "Манчестер Сити" дарвозасини ишғол қилди.













