Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Месси ҳаётида кўрган энг яхши футболчи ким эканини маълум қилди

Баҳо:
+-1 | -2

“Интер Майами” клубининг афсонавий аргентиналик футболчиси, саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси ҳаётида кўрган энг яхши футболчи ким эканини маълум қилди.

“Роналдо — феномен эди. Мен кўрган барча футболчилар орасида у энг яхшиси бўлган. Қайси томондан қараманг, у ҳайратланарли ўйинчи эди”, дея Мессининг сўзларини келтиради Sport Bible нашри.

Маълумот учун, Роналдо ўзининг ажойиб тезлиги, техникаси ва ҳужумларни самарали якунлаши билан машҳур бўлган. У профессионал фаолиятини “Крузейро” клубида бошлаган, кейинчалик “ПСВ”, “Барселона”, “Интер”, “Реал” ва “Милан” клубларида ўйнаган.

Бразилиялик футболчи икки марта “Олтин тўп” (1997, 2002) соҳиби бўлган. Шунингдек, у икки карра жаҳон чемпиони бўлган (1994, 2002). 2002 йилда Роналдо турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб, Бразилиянинг ғалабасида ҳал қилувчи рол ўйнаган. Бундан ташқари, у Америка Кубоги ва Конфедерациялар Кубогини қўлга киритган.

Унинг футболчилик фаолияти 2011 йилда якунланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:51, 04.02.2025.
Ўқилди: 19257 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик