Элит Чемпионлар лигаси 7-туридан ўрин олган "Ал-Ғарафа" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.
Баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ферджани Сасси қатарликларга ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.
Эътиборлиси, "шерлар" бутун ўйин давомида фақатгина 1 маротаба ноаниқ зарба берди холос.