Январь ойи охирида «Ювентус» «ПСЖ» ҳужумчиси Рандаль Коло-Муанини ижарага олди. Франциялик футболчи бунгача “кекса синёра” сафида иккита ўйин ўтказган.
Уларда 26 ёшли Коло-Муани учта гол урди. "Ювентус" Коло-Муанидан жуда мамнун ва ҳозирданоқ "ПСЖ"га янги таклиф тайёрламоқда.
А Серия клуби ижара муддатини 2026 йилнинг ёзига қадар узайтирмоқчи ва шартномага 45 миллион еврога сотиб олиш вариантини киритмоқчи.













