Мадриднинг "Реал" клуби бу мавсумда жароҳатлар эпидемияси билан курашишда давом этмоқда. Клуб бир неча кун ичида икки марказий ҳимоячисини йўқотди - Давид Алаба ва Антонио Рюдигер 20 кундан ошиқроқ муддатга сафдан чиқди.
"Қироллик клуби"да бу мавсум жароҳат олмаган 6 та футболчи бор. Булар: Андрей Лунин, Федерико Вальверде, Лука Модрич, Арда Гюлер, Эндрик ва Фран Гарсия.













