Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Кейн "Бавария"дан кетмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Харри Кейннинг "Бавария" билан шартномасида товон пули кўзда тутилган.

Ҳужумчи Мюнхен клубига 2023 йилда "Тоттенхэм"дан тахминан 100 миллион евро эвазига ўтганди.

«Sport Bild» нашри тарқатган хабарга кўра, агар футболчи ушбу имкониятни қишда ишга туширганида, товон пули банди кучга кириши мумкин эди. Бундай ҳолатда унга ёзда 80 млн евро эвазига клубни тарк этишга рухсат берилган бўларди.

Бироқ, инглиз бу имкониятдан фойдаланмади ва энди бу банд 2026 йилнинг ёзида амалга ошириладиган трансфер учун келаси қишда яна кучга киради. Бу ҳолатда "Бавария" оладиган сумма атиги 65 млн евро атрофида бўлади. 2027 йилнинг ёзида шартномаси якунлангач, ҳужумчи эркин агентга айланиши мумкин.

Таъкидланишича, бу мавсумда Кейн эҳтимолий трансфер вариантини кўриб чиқмаган. Ҳужумчи Мюнхенда ўзини ҳам футбол, ҳам оилавий жиҳатдан жуда қулай ҳис қилмоқда.

Киритилди: 16:05, 05.02.2025.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.