"Женоа" ҳужумчиси Марио Балотелли жамоани тарк этиши мумкин.
Инсайдер Экрем Конурнинг сўзларига кўра, италиялик футболчига Бразилия А серияси ва МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда. Қайси клублар Мариони ўз сафига қўшиб олишга тайёр экани ҳақида хабар берилмаган.
Аввалроқ, Балотеллига Мексиканинг "Крус Асуль" клуби қизиқаётгани малум бўлганди.













