Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Роке ватанига қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Палмейрас" Витор Роке ёки Роберто Фирминони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Аввалроқ, Бразилия клуби "Барселона"га тегишли бўлган футболчининг 80% ҳуқуқлари учун 27 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Агар шундай бўлганида, ҳужумчининг трансфери 30 миллион еврога тушганини ҳисобга олсак, "Барса" фойда кўриши мумкин эди.

Форварднинг "Барселона" ва "Бетис" ўртасидаги амалдаги ижара шартномаси 30 июнга қадар амал қилади ва у яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ўз ичига олади. Ҳар икки мавсум якунида Андалусия клуби футболчининг 80% ҳуқуқларини 25 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Diario Sport қайд этганидек, "Палмейрас" ёзда ҳам худди шундай таклиф билан қайтиши мумкин. Роке клубда салоҳиятли футболчи саналади.

Шу билан бирга, Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" жамоасида тўп тепаётган Роберто Фирмино ҳам 9лик позициясига номзод сифатида кўрилмоқда. "Ливерпуль"нинг собиқ футболчисини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан қўндириш имконияти "Палмейрас"нинг уни танлаши фойдасига аргументлардан бири ҳисобланади.

Бироқ айни дамда футболчи билан очиқ музокаралар ўтказилмаган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган. Роке атрофидагилар билан бевосита алоқалар давом этмоқда.

Киритилди: 18:34, 05.02.2025.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.