Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Сўғдиёна» клубларига қарздорликни бартараф этиш учун бир ҳафта вақт берилди

Баҳо:
+1 | -

ЎФА футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан “Навбаҳор лочинлари”, «Нефтчи», «Сўғдиёна», “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клубларининг мураббийлар, футболчилар ва ходимлар олдидаги қарздорлигини бартараф этиши учун муддат белгиланди.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ клубларнинг футболчи, мураббий ва мутахассислар олдидаги мажбуриятлари, шартномада белгиланган вазифаларни тўлиқ бажаришга масъул эканини эслатиб ўтади. Афсуски баъзи клубларда шартнома шартларини бузиш, маошлар тўловини кечиктириш билан боғлиқ вазиятлар учраб турибди. Бундай ҳолатларни бартараф этиш, ФИФА томонидан жиддий чоралар кўрилишининг олдини олиш мақсадида Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассисларнинг мурожаатлари асосида “Навбаҳор лочинлари”, «Нефтчи», «Сўғдиёна», “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клубларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича қарздорлиги масаласи кўриб чиқилди.

“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби мураббийлар, асосий жамоа, футзал жамоаси ва аёллар жамоаси футболчилари олдида қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. «Нефтчи» футбол клубининг асосий жамоа ва аёллар жамоаси аъзолари олдида, шунингдек, «Сўғдиёна» футбол клубининг аёллар жамоаси аъзоларидан ҳамда «Локомотив» футбол клубидан трансфер шартномаси билан боғлиқ қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Биринчи лига мусобақасида қатнашувчи “Жиззах Звезда Бўстон” футбол клуби ҳам футболчиларига бир неча ойдан буён иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўламасдан келаётгани маълум бўлди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан қайд этилган қарздорликларни  жорий йилнинг 14 февраль кунига қадар бартараф этиш юзасидан муддат белгиланди. Мазкур қарздорликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда тегишли футбол клубига нисбатан жиддийроқ чоралар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:48, 06.02.2025.
Ўқилди: 1230 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.