Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи - Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Аббосбек Файзуллаев Криштиану Роналдуга қарши ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” футбол клуби тижорат директори Жорди Дюранте РИА Новости билан суҳбатда жамоанинг “Биродарлик Кубоги” турнирида иштирок этиш эҳтимоли борлигини маълум қилди.

Ушбу кубокда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев тўп сурадиган “ЦСКА” клуби ҳам иштирок этади.

Аввалроқ Москванинг “Динамо” клуби директорлар кенгаши раиси Дмитрий Гафин беш карра “Олтин тўп” соҳиби, португалиялик Криштиану Роналду тўп сураётган “Ан-Наср”ни “Биродарлик Кубоги”да қатнашишга таклиф қилганди.

“Биз доим халқаро ҳамкорлик  учун имкониятлар излаймиз. Россия — йирик бозор. Бу ерда Жаҳон чемпионати ўтказилган. Россияда футболга қизиқадиган одамлар жуда кўп. Ҳар қандай имкониятни кўриб чиқишга тайёрмиз.

Бу борада қарор қабул қилиш учун вақт керак, ъАн-Нассръ тақвимида мос фурсатни топиш ва турнирга қатнашиш учун қулай шароитларни яратиш лозим”, дея қўшимча қилди Жорди Дюранте.

“Биродарлик Кубоги”нинг яна бир иштирокчиси – Москванинг “ЦСКА” клуби бош директори Роман Бабаев ҳам “Ан-Наср”нинг турнирга таклиф этилишини ижобий баҳолади.

Ушбу турнир 2023 йилда Сербия ва Россия ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ташкил этилган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:42, 07.02.2025.
Ўқилди: 5486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик