Нуну Мендеш "ПСЖ" билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
22 ёшли чап қанот ҳимоячиси француз клуби билан шартномасини 5 йилга узайтирди.
Қайд этилишича, маоши ошиши туфайли Нуну Мендеш "ПСЖ"нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.
Жорий мавсумда португалиялик футболчи Лига 1да 13 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.













