Криштиану Роналду Саудия лигаси ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
40 ёшли "Ан-Наср" ҳужумчиси чемпионатнинг 19-турида "Ал-Файҳа" (3:0) дарвозасини ишғол қилди. Ҳозир унинг ҳисобида 16 та гол бор.
"Ғалаба ва 40 ёшдан кейинги биринчи гол", - деб ёзди португалиялик ўйин ҳақида ижтимоий тармоқларда.