"Бавария" турнир жадвалида "Байер" билан орадаги фарқни оширди.
Бундеслиганинг 21-турида мюнхенликлар "Вердер"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Леверкузен клуби "Вольфсбург" билан дуранг ўйнади (0:0).
"Бавария" 54 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, "Байер" 46 очко билан иккинчи ўринда. 15 февраль куни бу жамоалар "Бай Арена"да тўқнаш келишади.













