Райан Гиггз “Манчестер Юнайтед” раҳбариятини танқид қилди.
“Ҳар қандай бизнесда бўлгани каби футболда ҳам футболчиларни тўғри танлаш муҳим ва биз ўн йил давомида бу борада муаммоларга дуч келдик.
Хато ортидан хато қилдик. Энди муҳими, Рубен [Аморим] ўзига керакли футболчиларни, керакли ёрдамни ва вақтни оладими, шуни кўришимиз керак.
Ҳозир қийин аҳволдамиз, лекин биринчи навбатда шуни айтмоқчиманки, бу мураббий менга жуда ёқади. Вақтни ҳисобга олсак, Аморим муваффақиятга қайтади.
Керакли футболчилар билан шартнома имзолаб, мураббийга вақт берсак, ҳаммаси жойида бўлади. Аммо ҳозир биз бундан жуда узоқдамиз. Биз жуда орқадамиз, лекин вазият жуда тез ўзгариши мумкин.
Мураббийларга бироз вақт беришга ҳаракат қилдик, аммо энди унга кўпроқ вақт керак - уч ёки тўртта трансфер ойнаси керак, шекилли”, деди “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси.













