Роберт Левандовски Ла Лигадаги 19-голини урди.
"Барселона" ҳужумчиси "Севилья"га қарши 23-тур учрашувида 7-дақиқада (4:1) ҳисобни очди.
Левандовски 19 та гол билан Ла Лига тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. У "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппедан 3 та гол олдинда.
Бундан ташқари, польяк 2025 йилда 9 та ўйинда 8 та гол ва 1 та голли узатмага эга.













