Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Ван Дейк: "Эвертон" учун бу худди кубок финалига ўхшарди"

Баҳо:
+ | -

Чоршанба кунги дербида “Эвертон” ва “Ливерпул” 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйиндан сўнг “қизиллар” сардори Виржил ван Дейк ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу дерби ҳар доим кескин ўтади. Кўп жанглар бўлади. Охирги сонияларда гол ўтказиб юбориш уят, лекин бугун шундай бўлди.

Қабул қилиш осон эмас, айниқса ҳаммаси қандай содир бўлганини ҳисобга олсак, лекин сиз буни қабул қилишингиз ва давом этишингиз керак.

Ўйлайманки, ҳакам бу ўйинда маълум қўполликлар бўйича катта роль ўйнади. Ўтказиб юборган голимиздан ҳафсаламиз пир бўлди.

"Эвертон" учун бу худди кубок финалига ўхшарди, улар бизга қийинчилик туғдириш учун ҳамма нарсани синаб кўришди.

Бу улар учун катта плюс, лекин биз учун катта зарба", деди ван Дейк.

Киритилди: 08:17, 13.02.2025.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик