Кириш Регистрация
25/03 15:35 Япония 0-0 Саудия Арабистони
25/03 16:00 Хитой 0-2 Австралия
25/03 16:00 Жанубий Корея 1-1 Иордания
25/03 18:45 Индонезия 1-0 Баҳрайн
25/03 18:45 Қирғизистон 3-1 Қатар
25/03 21:00 Эрон 2-2 Ўзбекистон
25/03 23:15 КХДР 1-2 БАА
25/03 23:15 Кувайт 0-1 Уммон
25/03 23:15 Фаластин 2-1 Ироқ
26/03 01:00 Боливия 0-0 Уругвай
26/03 05:00 Чили 0-0 Эквадор
26/03 05:00 Венесуэла 1-0 Перу
26/03 05:00 Колумбия 2-2 Парагвай
26/03 05:00 Аргентина 4-1 Бразилия

Чехия клуби «Андижон» ҳақида мақола эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, «Андижон» клуби 13 февраль санасида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади ва дастлабки баҳс Чехиянинг «Злин» жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Ўз навбатида «Злин» ҳам бўлажак ўйинга тайёрланмоқда ва клуб матбуот хизмати мазкур учрашув олдидан "Андижон" ҳақида маълумот тақдим этган. Унда жумладан шундай ёзилган:

“Олдинда жамоамизни Туркиядаги сўнгги ўйин кутиб турибди. Украинанинг «Оболон»и (0:1) билан илк учрашув ва сешанба куни Швейцариянинг «Дитикон» (3:0) жамоасига қарши ўйиндан сўнг, пайшанба куни Ўзбекистоннинг «Андижон» жамоаси билан учрашамиз. Шу куни Ўрта ер денгизи соҳилида қизиқарли тўқнашув бўлиб ўтади.

Жамоамиз учун бу Чехияга қайтиш олдидан сўнгги синов бўлади – номаълум рақиб билан навбатдаги жанг.

“Бу биз учун йиғиннинг энг муҳим воқеаси бўлади. Йигитлар 100 фоиз тайёр бўлиши учун кучларимизни тақсимладик. Бизда рақиб ҳақида айтарли маълумот йўқ. Фақат биз унинг чемпионатдаги ўйинининг бир қисмини кўрдик. Бу шубҳасиз сифатли жамоа бўлади. Фақат пайшанба кунги ўйин унинг ҳолатини кўрсатади”, - дейди «Злин» ёрдамчи мураббийи Иво Светлик.

Шунингдек, «Злин» матбуот хизмати жамоамиз ҳақида тўхталар экан, яна қуйидагиларни давом эттирди:

«Андижон» ФК Андижон вилоятининг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази ҳисобланадиган Андижон шаҳрида жойлашган. У Фарғона водийсининг жануби-шарқидаги ва Қирғизистон билан чегарадош бўлган вилоятдир.

Андижон минтақанинг энг қадимги шаҳарларидан бири. «Андижон» ФК 1964 йили «Спартак» номи остида ташкил этилган, бугунги номи остида 1997 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Жамоа баҳор-куз тизимида ўтказиб келинадиган ўзбек Суперлигасида қатнашиб келмоқда. Жамоа сиғими 18360 томошабинга мўлжалланган “Бобур Арена”да уй ўйинларини ўтказиб келади.

Ўтган йил октябрь ойида клуб ўзи учун илк соврин - Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва мавсумни 9-ўринда тамомлади. Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида «Андижон» 2025/26 мавсум ОЧЛда дебютини ўтказиш имкониятига эга бўлди.

Қишки йиғинда «Андижон» бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Полшанинг “ЛКС Лодз” клуби билан 0:0 ўйнади. Украинанинг «Ворскла» жамоаси 4:3 ҳисобида мағлуб этилди. Босния “Борас Баня-Лука”сига 0:1 ҳисобида ютқазди ва Норвегиянинг «Рауфосс» жамоаси билан учрашувда 0:2 ҳисоби қайд этилди. Энди эса биз билан ўйнашади.

Жамоанинг асосий футболчиларини ўзбекистонлик ўйинчилар ташкил этишади ва легионерлари ҳам бор. Жамоага бу йил черногориялик Миомир Журичкович ва Лука Ускокович, шунингдек, «Злин»нинг собиқ футболчиси Мирзад Механович, россиялик Ислам Машуков ҳамда Косоводан Альтин Крезиулар бор”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» – «Злин» ўйини бугун Тошкент вақти билан 13:30 (Анталия вақтига 11:30) да бошланса, иккинчи учрашув Қозоғистоннинг «Шахтёр»и билан Тошкент вақти билан соат 19:00 (Анталия вақтига 17:00)да старт олади.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 09:12, 13.02.2025.
Ўқилди: 2969 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz