Кириш Регистрация

Ўртоқлик ўйини. «Андижон» Чехия клубига имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Бугун куннинг дастлабки қисмида «Андижон», олдиндан режа қилинганидек, Чехиянинг «Злин» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Учрашувни кузатиш учун бевосита СБ спорт комплексига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе, «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев, «Қизилқум» бош мураббийи Никола Лазаревич яна бошқалар келдилар.

Ўйин иккала жамоанинг галма-галдан ҳужумлари билан бошланди. Чехия клуби элитага қайтиш учун асосий номзод бўлиб тургани бежиз эмасди. Яхши савиядаги рақибга қарши ўйинда мураббийларимиз яна бир бор жамоа ўйинидаги ютуқ ва камчиликларни кўздан кечириб олдилар.

Учрашув давомида иккита гол урилди ва иккаласи ҳам рақиб томонидан амалга оширилди. Танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетдилар. Иккинчи бўлимда эса «Злин» футболчилари ўзлари учун яратилган имкониятлардан фойдаланиб, икки марта тўп киритишди.

Бундан ташқари, дарвозабон Валижон Раҳимов маҳоратини намойиш қилиб, уч марта жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди. Бир сўз билан айтганда, муносиб рақибга қарши ўйинда омад «Злин» жамоасига кучлиб боқди.

Энди «Андижон» бир неча соатдан сўнг куннинг иккинчи қисмидаги беллашувда Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоасига қарши майдонга тушади.

«Андижон» – «Злин» – 0:2 (0:0).
13 февраль. Анталия. СБ спорт комплекси.
Бош ҳакам: Георгий Чеховский.
Ёрдамчи ҳакамлар: Амангелди Жусупов, Алишер Минбаев.
Захира ҳаками: Санжар Искаков.
«Андижон»: Валижон Раҳимов, Миомир Журичкович, Лука Ускокович, Искандар Шойқулов, Олег Зотеев, Усмонали Исмоналиев, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Мирзад Механович, Бектемир Абдуманнонов, Ислам Машуков.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Моҳир Комилов, Рустам Турдимуродов.
«Злин»: Достал, Копечни, Чернин, Коларж, Шернявич, Вукадинович, Номбил, Дидиба, Ткач,  Махалик, Познар.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Ракован, Хамалчик, Бартошак, Полашек, Бухвалдек, Натчкебия, Петрута, Познар.
Голлар: Вукадинович, 52 – 0:1. Познар, 64 – 0:2.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 20:43, 13.02.2025.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик