"Реал" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун расман "Челси" бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин, дея хабар бермоқда The Guardian.
Манбанинг маълумот беришича, 50 ёшли мутахассис аллақачон Англия пойтахтига келиб улгурган.
"Моуриньонинг "Челси"га ўтаётгани ҳақиқат. Тайинлов тўғрисида душанба куни расман эълон қилиниши мумкин. Биз унга кейинги фаолиятида ҳам омад тилаймиз", дейди "Реал" президенти Флорентино Перес.
Моуриньо билан Мадрид клуби ўртасида шартнома томонларнинг ўзаро келишуви натижасида бекор қилинди, яъни португалиялик шартномада белгиланган товон пулини тўлаймайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Моуриньонинг "Челси" билан шартнома имзолаб бўлгани, мураббийнинг маоши йилига 8,5 миллион фунтни ташкил этиши ҳақида хабар қилинганди. Аммо ҳозирча бу хабарлар ўз тасдиғини топгани йўқ.