Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Вилоятларда нега маҳоратли ҳакамлар етишмаяпти?

Баҳо:
+ | -

Бу йилги мавсумда “Қизилқум”нинг нафақат асосий таркиби, балки ёшлар жамоаси ҳам учрашувларни кутилганидан-да анча бўш ўтказмоқда. Виктор Рогаванов мураббийлик қилаётган ёшларимиз ўтган ўн учрашувдан сўнг атиги 4  очко жағарган ҳолда қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турибди. Аммо бу зарафшонлик ёшлар жуда ёмон тўп суришяпти дегани эмас.
 
Охирги турда “Қизилқум” ёшлари пойтахт вилояти “Дўстлик” стадионида “Локомотив” меҳмони бўлдилар. Учрашув дастлабки дақиқалардан бошлаб ҳужумкор ва шиддатли кечди. Унда Виктор Рогаванов қуйидаги таркибни майдонга туширди:
 
“ҚИЗИЛҚУМ”: Элдор Тожибоев, Маъруфжон Юнусов, Саиджон Хайитов, Тўрабек, Тўрабоев, Зайниддин Комилов, Маъруф Тиллаев, Севдиёр Ҳамроқулов, Суннатилло Тошпўлатов, Руслан Гафаров, Феруз Бобоқулов (Равшан Меҳмонов, 29), Баҳодир Қосимов (Холмўмин Давронов, 68, Юнус Маҳкамов, 80).
 
Тан олиш керак, ўйин “Қизилқум” ёшлари учун анчагина асабий бошланди ва шундай интиҳо топди. Кейинги пайтларда миллий чемпионатнинг аксарият баҳслари пойтахтлик ҳакамларга ишониб топширилаётгани бот-бот тилга олинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу бежизга эмас, албатта. Маҳорат ва тажриба тўплаш борасида вилоятларимизда ҳали уларга тенг келадиганлари деярли учрамаяпти. Буни айнан ёшларимизнинг пойтахт темирйўлчиларига қарши ўтказган учрашуви мисолида ҳам яна бир бора гувоҳи бўлдик.
 
Мазкур учрашувни бошқариб борган Рустам Толибжонов (Фарғона) аксарият вазиятларда асосан мезбонлар фойдасига қарор қилганлиги нафақат зарафшонлик футболчиларни, балки мухлисларни ҳам ажаблантирган бўлса ажабмас. Тўғри, фикрларимиз айримлар учун эриш туюлар. Аммо футболимиз келажаги — ёшлар иштирокидаги учрашувларда ҳам холислик доимо барқарор бўлса, футболимиз учун фақат фойда келтирган бўларди, деган умиддамиз.
 
ПФЛда ҳакамлар фаолиятини назорат қиладиган мутахассислар бор. Биз уларга баҳо беришдан йироқмиз. Лекин мазкур учрашув вилоятларимиздан нега маҳоратли ва тажрибали ҳакамлар кам етишиб чиқаётганлигига жавоб бергандек бўлди. Уларни кўпроқ малакасини оширишга хизмат қиладиган мусобақалар, турнирлар камдек назаримизда.
 
Ҳакам қачонки, майдонда борлиги сезилмаса, унинг маҳоратига ижобий баҳо бериш мумкин. Бироқ “Локомотив” — “Қизилқум” ёшлари ўйинида бош ҳакам Рустам Толибжонов майдонда эканлигини тез-тез атрофдагиларга эслатиб турганлигини таъкидлашни истардик.
 
Албатта, ўйиннинг 29-дақиқасида дарвозабоннинг майдондан четлатилганлиги бундан мустасно. Чунки Элдор Тожибоев ҳакам томонидан ҳақли равишда қизил карточкага муносиб кўрилганди.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 07:49, 03.06.2013.
Ўқилди: 4563 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.