"Ньюкасл" марказий ҳужумчиси Александр Исак клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда «TEAMtalk» хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, швециялик ҳужумчи Европанинг бошқа топ-клублари қизиқиш билдираётганига қарамай, "Ливерпуль"га ўтишни жуда хоҳламоқда.
Исак жорий мавсум барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













