Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

Бундеслига клуби ҳужумчиси учун "Арсенал" ва "Ливерпуль" курашади

Баҳо:
+ | -

"Вольфсбург" форварди Муҳаммад Амура Англия Премьер-лигаси грандлари радарига тушиб қолди.

Жазоирлик футболчи "бўрилар" томонидан Бельгиянинг "Юнион Сент-Жиллуаз" клубидан ижарага олинган, аммо келаси ёзда 15 млн еврога сотиб олиниши кафолатланган. Катта эҳтимол билан, футболчи "Вольфсбург"да узоқ қолмайди: "Bild" хабарига кўра, Англиянинг "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари 24 ёшли ҳужумчини яқинлашиб келаётган трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда, шунингдек, даъвогарлар орасида Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳам бор. Потенциал битим қиймати - 40 млн евро.

Муҳаммад Амура Бундеслиганинг жорий мавсумида 19 та ўйинда 8 та гол ва шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 16:19, 14.02.2025.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.