Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Фарид Нужайм: «Ўзбекистон жисмоний жиҳатдан кучли»

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасида Осиё кубогига саралаш босқичининг "А" гуруҳи ўйинлари 5 июнь, чоршанба куни Иорданияда бошланади. Унда Мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Ливан ва Кувайт терма жамоалари иштирок этишади. ФИФА расмий сайти Ливан аёллар терма жамоаси Амманга йўл олишидан аввал бош мураббий Фарид Нужайм билан суҳбатлашди.

Ливан аёллар терма жамоаси шу пайтгача 2 марта — 2007 ва 2011 йилларда Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этган. Миллий чемпионат эса бор-йўғи 3 ой давом этади. Улар Осиё кубоги саралаш босқичида илк марта иштирок этишади.

"Осиё кубоги саралаш босқичида илк марта иштирок этамиз ва у биз учун муҳим аҳамиятга эга. Миллий чемпионатимиз 3 ҳафта илгари якунланганди, биз саралаш баҳслларига 8 кун тайёргарлик кўрдик. Чемпионатда 6та жамоа иштирок этади ва биринчиликда ташкилотчилик ишлари ёмон. Деярли рақобат йўқ. Шунинг учун саралашга яхши тайёргарлик кўра олмадик", дейди бош мураббий.

Би вақтнинг ўзида "Ас-Садақа" клуби бош мураббий ҳисобланган Нужайм қўшни Иорданиядаги аёллар футболидаги вазиятга нигоҳ ташлади.

"Иорданияда аёллар футболига эътибор юқори. Чемпионат узоқ вақт давом этади. Терма жамоа саралаш баҳсларига яхши тайёргарлик кўриши учун чемпионат тўхтатиб қўйилди ва бир нечта халқаро ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Бу ҳолат уларга устунлик беради. Саралашдаги имкониятларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, Ўзбекистон жисмоний жиҳатдан бақуввват, Иорданияда эса иқтидорли футболчилар кўпроқ. Мен Иорданияга қарши биринчи ўйинга нисбатан оптимистик нигоҳ билан қараётгандим, аммо маъмурий муаммоларга кўра 3 нафар етакчи футболчиларимизни йўқотдик", дейди Фарид Нужайм.

Ливан аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 110, ОФК рейтингида эса 25-ўринни эгаллаб турибди. Шунга қарамай, бош мураббий яхши натижа қайд этишга ва натижада рейтингдаги ўринни яхшилашга умид қилмоқда.

"Мен аёллар терма жамоасини илк марта қабул қилиб олганимда, Ливан эркаклар терма жамоасининг муваффақиятини мисол қилиб келтирдим. Миллий чемпионат юқори савияда бўлмаса-да, молиявий ҳолат ёмонлигига қарамай, эркаклар ЖЧ-2014нинг сўнгги саралаш босқичигача етиб келишди. Ливанда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Улар кайфиятни тушириб юборишмаса бўлгани", дейди мутахассис.

"Мен футболчилардан бор куч билан ҳаракатланишни сўрадим. Осиё кубоги саралаш босқичида иштирок этиш мамлакат футболи ривожига таъсир кўрсатади. Бу футболчиларнинг ўзига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Футболчилар илк марта юқори савиядаги жамоаларга қарши баҳс олиб боришади. Бу уларнинг катта футболга қўйган илк қадами бўлади", дейди Фарид.

Яқинда "Ас-Садақа" билан Ливан кубогини қўлга киритган 29 ёшли мураббий фикрича, аёллар футболи ривожланиши учун мамлакат футбол ассоциацияси керакли чораларни кўриши лозим.

"Мен футбол ассоциациясига аёллар футболини ривожлантириш дастурини тақдим этдим. Унда ёшлар, мактаб ва университет жамоаларини шакллантиришга эътибор қаратилган", дейди ОФКнинг бир нечта дипломларига эга бўлган мутахассис. "Аёллар футболига эътибор ўзгариши лозим. Аёллар футболида Жаҳон чемпионатигача чиқиш керак. Яхшиямки, аёллар футболига ФИФА ва ОФК томонидан эътибор бор. Бу эса Ливанда футболнинг ривожланишига ва иқтидорларни юзага чиқаришда ёрдам беради".

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 09:38, 03.06.2013.
Ўқилди: 6972 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.