Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Александр Хомяков: «Ҳозир натижа муҳим эмас»

Баҳо:
+ | -

Кеча «Андижон» клуби «Злин» (Чехия) ва «Шахтёр»га (Қозоғистон) қарши назорат учрашувларида қатнашди. Жамоамиз дастлаб 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, иккинчисида 2:0 натижаси билан ғалаба қозонди.

Жамоа бош мураббийи Александр Хомяков мазкур ўйинлар хусусида клуб матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас. Ўйинга мазмун олиб кириш, машғулотлардаги ишланмаларни амалга ошириш муҳим саналади. Афсуски, биринчи ўйинда ишланмаларимизни ҳеч қайсиси ўхшамади, пассив ҳаракатландик. Ҳужумлар ташкил қилишда оқсадик. 90 дақиқа давомида бор йўғи бир маротаба бурчак тўпи ишладик. Умумий олганда, ҳеч нарса ўхшамади. Рақиб биздан кучли кўринди ва шунга яраша ғалаба қозонди.

Иккинчи ўйинда эса биринчи учрашувдан фарқли ўлароқ хоҳиш ва ирода борлигини кўрдим. Бир қанча ишланмаларни амалда қўлладик. Кўплаб вазиятлар ярата олдик. Яна айтаман, ҳозир натижа муҳим эмас. Қандай йўналишда ишлаётган бўлсак, уни яхшилашга ва ўз ўйинларимизни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз”.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 22:30, 14.02.2025.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7424]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3472]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3139]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2489]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2371]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2345]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2276]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2203]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1923]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик