Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Тошкентда гўзаллик ва нафосат байрами ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 3-9 июнь кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати чемпионати баҳслари ўтказилади. Қитъа чемпионати доирасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган «Happy Caravan» халқаро турнири ҳам ташкил этилади.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси маълумотларига кўра, Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими 4 июнь куни бўлиб ўтади. Мазкур мусобақаларда бевосита иштирок этиш мақсадида пойтахтимизга Халқаро гимнастика федерациясининг техник қўмита раҳбари Наталья Кузмина ҳамда Осиё гимнастика иттифоқи президенти Раҳмон ал-Шатри ташриф буюрадилар.

Мазкур Осиё чемпионати биринчи маротаба халқаро спорт телеканаллари орқали трансляция қилиниши билан ҳам аҳамиятлидир. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда бадиий гимнастикани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни жаҳон аҳлига намойиш этиш учун яна бир имкониятдир.

Маълумот учун. 2010 йили Тошкентда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари ўтказилган. Мазкур қитъа чемпионатида Сингапурда ўтказилган биринчи ўсмирлар Олимпия ўйинларининг лицензиялари ҳам ўйналган. Хақиқий байрамона рухда ташкил этилган Осиё чемпионати халқаро гимнастика федерацияси ҳамда Осиё гимнастика иттифоқи томонидан юқори баҳоланган ва шундан сўнг юртимизда йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиб келмоқда. Жумладан, 2011 йил сентябрь ойида ҳамда 2012 йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида Жаҳон кубоги босқичлари ўтказилди. 2012 йил пойтахтимизда, шунингдек, Осиё гимнастика иттифоқининг Бош ассомблеяси ва Ижроий қўмита йиғилиши бўлиб ўтган.

Ўзбекистон Гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тиллаева Осиё гимнастика иттифоқининг фахрий президенти, Республика федерацияси вице-президенти Руслан Мустаев Осиё гимнастика иттифоқи ижроий қўмита аъзоси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси Бош котиби Гузел Филиппова эса Осиё гимнастика иттифоқининг техник кўмитасига раҳбарлик қилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:21, 03.06.2013.
Ўқилди: 4655 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик