Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Пикени RFEF'даги коррупция ва Саудия Арабистонидаги Суперкубок бўйича судга чақиришди

Баҳо:
+ | -2

"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике коррупция иши бўйича кўрсатма бериш учун судга чақирилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Гап Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF)даги эҳтимолий коррупция ва мамлакат Суперкубогининг Саудия Арабистонида ташкил этилиши билан боғлиқ тергов ҳақида кетмоқда. Пике 14 март куни судда кўрсатма беради.

2019 йил сентябрида RFEF Саудия Арабистони билан Испания Суперкубогини мамлакат ҳудудида ўтказиш бўйича олти йиллик шартнома имзолаган. Умумий қиймати 240 миллион евро бўлган келишувга кўра, ҳар йили 40 миллион евро тўланиши белгиланган. Бу маблағ федерация, клублар ва Пикенинг раҳбарлигидаги Kosmos агентлиги ўртасида тақсимланиши керак эди. Компания ўз хизматлари учун тахминан 24 миллион евро олган. Кейинчалик, агентликнинг ушбу шартномадаги иштироки яширилмоқчи бўлган.

Мутахассислар таъкидлашича, Саудия компаниясидан Kosmos ҳисоб рақамига тушган маблағларнинг катта қисми шу гуруҳга тегишли ёки унга боғлиқ ҳисоб рақамларига ўтказилган. Шунингдек, Пике ўз шахсий ҳисоб рақамларидан тўловлар амалга ошириб, маблағлар ҳаракатини кузатишни қийинлаштирган бўлиши мумкинлиги ҳам даъво қилинмоқда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 17:07, 15.02.2025.
Ўқилди: 3064 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.