Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

«Ривожланиш кубоги». Ўзбекистон U17 Бразилия академиясини мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Минкда бўлиб ўтаётган Ривожланиш кубоги доирасида Ўзбекистон U17 терма жамоаси Бразилиянинг BSA Academy жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Бразилия жамоаси фаол ҳаракат бошлади ва 12-дақиқада Густаво дос Сантос томонидан киритилган гол ҳисобни очди. Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинни тўлиқ назоратга олишга ҳаракат қилди ва 22-дақиқада Жамшидбек Рустамов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлим бошланиши билан терма жамоамиз таркибида ўзгариш амалга оширилди: Файзуллаев ўрниға Содиқов майдонга туширилди. Бу алмаштириш ўз самарасини берди ва 48-дақиқада Абдуллоҳ Фазлиддинов рақиб дарвозасига тўп йўллаб, жамоамизни олдинга олиб чиқди – 2:1.

53-дақиқада яна бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Фазлиддинов, Муҳаммадов ва бошқа бир футболчилар ўрнига Баҳодирхонов, Эримбетов ҳамда Шукуруллаев сафга қўшилди. Учрашувнинг 58-дақиқасида Ботиралиев ўрнига Маҳмуджонов майдонга туширилди.

Ўйин якунига яқин Ўзбекистон жамоаси ҳужумларини кучайтирди ва 65-дақиқада пенальти амалга оширилди. Сайфиддин Содиқов ўзига билдирилган ишончни оқлаб, пенальтини аниқ амалга оширди – 3:1!

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" доирасидаги ўйинида Бразилияга қарши ишончли ғалабага эришди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:34, 16.02.2025.
Ўқилди: 1963 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик