Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

“Chessable Masters” турнирида Нодирбек Абдусатторов “NAVI” шарафини ҳимоя қилмоқда

Баҳо:
+ | -

“NAVI” киберспорт клуби уч нафар шахматчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, АҚШ вакили Уэсли Со ва украиналик Александр Бортник бир йил мобайнида киберспорт йўналишида ўтказиладиган шахмат мусобақаларида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.

Бугун, 17 февраль куни киберспортнинг шахмат йўналиши бўйича бошланадиган “Chessable Masters” онлайн турнирида улар ушбу клуб номидан қатнашади.

Кеча мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларидан иборат онлайн турнирнинг дастлабки саралаш мусобақалари ўтказилди.

Унда дунёнинг 115 нафар шахматчиси қаторида ҳамюртларимиз Муҳаммадзоҳид Суяров, Улуғбек Тиллаев, Афруза Ҳамдамова, Алмас Раҳматуллаев, Саидакбар Саидалиев 9 турдан иборат саралаш мусобақаларида иштирок этди.

Ҳамюртларимиздан энг яхши кўрсаткичга эришган Муҳаммадзоҳид Суяров 9 имкониятдан 7 очко жамғариб 3-ўринни, Улуғбек Тиллаев 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 5-ўринни, Алмас Раҳмтуллаев 6,5 очко билан 7-ўринни эгаллади.

Айтиш лозим, саралашда энг яхши натижага эришган 3 нафар шахматчи турли клублардан таклиф этилган шахматчилар билан асосий соврин жамғармаси йўлидаги баҳсни давом эттиради.

21 февралга қадар ўтадиган илк турнирда ва жорий йилнинг 18-23 май кунлари ўтадиган 2-турнирда энг яхши кўрсаткичга эга 12 нафар шахматчи 31 июль-3 август кунлари Ар-Риёдда ўтказиладиган "Esports World Cup" яъни, киберспорт бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Киритилди: 11:29, 17.02.2025.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.