Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида 15 февраль куни профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев угандалик Жунжу Пауэрга қарши рингга кўтарилди. Ярим ўрта вазн тоифасида 12 раунд этиб белгиланган жанг 1-раунддаёқ Шоҳжаҳон Эргашевнинг нокаутли ғалабаси билан якунланди. Раунд мобайнида ўзбекистонлик боксчи рақибини бир неча бор нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

Шу тариқа, Шоҳжаҳоннинг профессионал боксдаги рекорди 25-2 кўринишига келди. У 27 та жангнинг 25 тасида ғалабага эришган (22 та жангда ғалаба муддатидан олдин қўлга киритилган). 2 та жангда мағлуб бўлган (1 та жангда муддатидан олдин таслим бўлган).

Эргашев сўнгги мағлубиятини 2024 йилнинг 24 июлида қабул қилиб олган. Америкалик Жулиан Смитга қарши рингга кўтарилган боксчи ҳакамлар қарорига кўра (95-94, 95-94, 94-95) мағлуб бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:04, 17.02.2025.
Ўқилди: 1960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.