Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Ман Сити" вингери: "Мармушга бекорга катта маблағ сарфланмади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" вингери Савио жамоадоши Омар Мармушнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Англия чемпионатининг ўтган турида "Ньюкасл"га қарши кечган ўйинда (4:0) Мармуш хет-трик қайд этди.

"Манчестер Сити" Мармуш учун бекорга катта пул тўламаган. У Бундеслиганинг энг яхши тўпурарларидан бири эди. Мен унга мухлислик қиламан! "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан кийиниш хонасида унга голли узатма беришимни айтгандим, шундай бўлди ҳам," - дея Савионинг сўзларини келтиради «City Xtra».

Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Манчестер Сити" мисрлик футболчи учун "Айнтрахт"га 75 миллион евро тўлаган эди.

Киритилди: 16:44, 17.02.2025.
Ўқилди: 1097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.