Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бахтиёр Қосимов: «Қўқон-1912» жамоасига ўтишимга асосий сабаб мураббийларнинг ишончи бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Қўқон-1912»га янги келиб қўшилган маҳоратли футболчи Бахтиёр Қосимов клуби матбуот хизматга қисқа интервью берди.

— «Қўқон-1912» вариант қандай пайдо бўлди. Нима учун «Қўқон-1912» жамоасини танладингиз?
— «Қўқон-1912» жамоасига ўтишимга асосий сабаб мураббийларнинг ишончи бўлди. Улар менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдираман. Олдимда бир қатор таклифлар бор эди. «Қўқон-1912» жамоаси олдига қўйган режалари ва мақсадларини мени қизиқтирди ва шу сабабли «Қўқон-1912» жамоасининг таклифини қабул қилдим. Қўқонда ўзига яраша ажойиб мухлислар бор. Қўқонликлар футболни яхши кўришади.

— Жамоага кўникиш қийинчилик туғдирмадими?
— Жамоага киришиб кетишим жуда осон кечди. Бу ердаги муҳит мени яхши маънода ҳайрон қолдирди. Баъзи футболчилар билан аввал ҳам бирга ҳаракат қилганмиз. «Қўқон-1912» жамоасига мослашувим анча тез кечди деб бемалол айта оламан.

— Узоқ танаффусдан сўнг яна Водий жамоасига ўтдингиз. Водий жамоаларининг Республиканинг бошқа жамоаларидан фарқланиб турувчи хислатлари борми?
— Водий жамоаларининг мухлисларининг асосий фарқи улар жуда қаттиқ футболни ва ўз жамоаларини яхши кўришади. Ҳар бир мухлис чин юракдан жамоаси учун қайғуради. Ўтган йилги чемпионатда барча гувоҳ бўлдики, водий мухлислари Суперлига учрашувларини ҳақиқатдан янада қизиқарли қилиб беришди. Бу йил Суперлига «Қўқон-1912» жамоаси ҳам қўшилди. Бизнинг мухлислар ҳам водийнинг бошқа жамоаларининг мухлисларидан кам эмас. Рақобат футболчилар орасида қанчалик яхши бўлса, мухлислар ўртасида ҳам рақобат бўлгани яхши. Шунда стадионларимизга янада ажойиб муҳит тақдим этилади. Барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаган мухлисларни янги мавсумда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 11:07, 18.02.2025.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.