Рафаэль Леау Златан Ибраҳимовичнинг "Милан"даги ролига баҳо берди.
"Ибра ҳар доим шундай бўлган. У менга қачон яхши ва қачон ёмон ўйин кетаётганини айтади.
У мен учун ҳам, бошқалар учун ҳам жуда муҳим инсон. У доим менга ёрдам беради. У футболчи бўлганлиги сабабли майдонда содир бўлаётган нарсаларни тушунади.
Ташқаридан ақл ўргатадиганларнинг кўпчилиги ҳеч қачон футбол ўйнамаган", деди "Милан" вингери.