Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» мухлислари Мадридга Винисиуснинг асабига тегадиган баннерни олиб келишди

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Сити» мухлислари Мадридга Родри ва «Олтин тўп» тасвири туширилган баннерни олиб боришди.

Бугун «шаҳарликлар» Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб баҳсида «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Реал» билан тўқнаш келади. Биринчи ўйинда мадридликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Этихад»даги илк беллашувда «Манчестер Сити» мухлислари дарвоза ортида Родри «Олтин тўп» билан туширилган баннерни илиб қўйишганди. Унда Oasis гуруҳининг Stop Crying Your Heart Out («Кўзёш тўкишни бас қил») қўшиғидан иқтибос келтирилган эди. Гуруҳ аъзолари Ноэль ва Лиам Галлахерлар «Сити»нинг ашаддий мухлислари ҳисобланади.

El Chiringuito нашрининг хабар беришича, «Манчестер Сити»нинг Мадридга келган мухлислари ушбу баннер нусхасини шаҳар кўчаларида ҳам ёйишган.



Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри 2024 йил октябрь ойида France Football талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган эди. «Реал» вакиллари эса Винисиус Жуниор ғолиб бўлмаслигини билганидан сўнг, «Олтин тўп» тақдирлаш маросимига бойкот эълон қилишган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:58, 19.02.2025.
Ўқилди: 3725 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6298]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5171]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4612]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3941]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3774]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3607]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3198]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2821]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2679]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.