Италиянинг “Милан” клуби Нидерландиянинг “Фейеноорд” клубига қарши плей-офф босқич баҳсида мағлуб бўлгани сабабли Чемпионлар лигасини тарк этди.
Демак, Италиядан Чемпионлар лигаси 1/8 финалида фақат битта жамоа бўлади – “Интер”.
Италиядан битта жамоа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида иштирок этиши бутун турнир тарихида бор-йўғи икки марта содир бўлган - "Ювентус" билан 2014/2015 йилги мавсумда ва "Милан" билан 2013/2014 йилларда.
Бошқа барча мавсумларда Италия клублари доимо бир нечта жамоа билан қатнашган.