Кириш Регистрация

Гвардиола мураббийлик фаолиятида илк бор Чемпионлар лигаси 1/8 финалида иштирок этмайди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси 2024/2025 йилги Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Мадриднинг «Реал» клубига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз мураббийлик фаолиятида илк бор мазкур мусобақанинг 1/8 финалида иштирок этолмайди.  

Шунингдек, Гвардиола «Барселона» ва «Бавария» клубларида ишлаган даврида ҳар доим камида Чемпионлар лигаси ярим финалигача етиб келган. «Манчестер Сити» бош мураббийи сифатида эса унинг энг ёмон натижаси 2016/2017 йилги мавсумда 1/8 финалда «Монако»га мағлуб бўлиши эди.  

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола уч карра Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. У бу совринни икки марта «Барселона» ва бир марта «Манчестер Сити» билан қўлга киритган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:17, 20.02.2025.
Ўқилди: 1555 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик