Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЎзПФЛ U21 чемпионати борасида клубларни жиддий огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 4.5-бандида U21 жамоасининг уй учрашувлари учун мўлжалланган стадион 15 февраль санасига қадар Лига рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги кўрсатилган.

Иштирокчи 16 та клуб орасидан ОКМК, "Сурхон", "Шўртан" ҳамда "Насаф" бу талабни бажарди. Яна 11 та клуб регламентнинг мазкур бандига ўз вақтида амал қилмади. Фақатгина "Қизилқум" ўзининг U21 жамоаси Карманада ўйнашни режалаштираётгани юзасидан 7 февраль куни Лигага расмий хабар йўллаган. Бироқ бу вақтда Лига аввалдан ишлаб чиқилган режа асосида ЎзФҲМ ва Спорт ТВ мутахассислари билан ҳамкорликда Суперлига стадионларининг мавсумга тайёргарлигини мониторингдан ўтказаётган эди. Шу боис Карманадаги майдонни тўлиқ ўрганиб чиқиш 23 февралга қадар амалга оширилиши режага киритилди.

Шундан келиб чиқиб, Лига клубларга расмий мурожаат йўллади ва регламентнинг 5.4 ҳамда 5.5-бандини қайта ўқиб чиқишни тавсия қилди. Мавжуд ахборотга кўра, айрим клублар майдон масаласидаги муаммони амалда ҳал қилиши мумкин. Уларда фаолият олиб бораётган раҳбар орган регламент билан танишиб чиққанлиги ёки ўз ишига масъулият билан ёндошаётгани масаласи Лигага маълум эмас.

Эндиликда уларга 25 февраль санасига қадар сўнгги мухлат берилади. 26 февраль куни эса регламентнинг 5.5-банди бўйича қабул қилинган қарор расман эълон қилинади. Яъни, учрашув ё рақиб майдонига кўчирилади ёки мезбон жамоага олдиндан техник мағлубият ёзилади. Берилган муддат ичида Лига ўзининг майдонлар учун масъул бўлими мутахассислари барча вилоятларга етиб бориши масаласини ўз зиммасига олмайди.  

Изоҳ. Клублар захира футболчиларининг ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида Лига томонидан бекор қилинган учрашувни икки томон келишуви асосида ўртоқлик ўйини мақомида ўтказиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бироқ бу каби учрашувга Лига ўз расмийларини жалб қилмайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:06, 20.02.2025.
Ўқилди: 775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.