Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Бундай ўйинлар тажриба бўлади» – Вадим Абрамов «Астана»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» ва «Астана» (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью берди.

«Ўйин томошабоп бўлгани тушунарли, аммо вазиятларни голга айлантириш керак. Ўйинни қандай бошлаганимиз менга ёқмади. Фақат гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйнашни бошладик. Иккинчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланиш лозим эди. Бундай рақибларга қарши ўйинлар жамоамиз учун тажриба бўлади.

Рақиблар ҳақида нима дейиш мумкин? Яхши жамоалар. Биз ҳам майдонда уларга жанг таклиф қилдик. «Истиқлол» Дубайга келмагани ва улар билан 17 февралдаги ўйин бўлмагани бироз хафа қилди. Тақвим ўзгариб кетди. Бугун «Астана»нинг илтимосига кўра, 90 дақиқа ва яна қўшимча 30 дақиқа ўйнадик. Эртага эса «Ростов» билан ўйин ўтказишга келишгандик, бугунги ўйиндаги чарчоқ Россия клубига қарши эртанги баҳсга таъсирини ўтказади.

Ратиньонинг ҳолати? Умид қиламанки, бу жиддий эмас, у ўзини алмаштиришни сўради.

Жамоа янги мавсумга қай даража тайёр? Буни вақт кўрсатади. Чунки ўртоқлик бошқа, расмий ўйинлар эса бошқа нарса.

Янги ўйинчиларимиз? Улар киришиб кетишди, бугун ёш ўйинчимиз (Ойбек Ўрмонжонов) гол урди, бу унга ижобий таъсир қилади. Ёшларимиз таркибдаги тажрибали йигитларга рақобат пайдо қила олишига умид қиламан.

Янги трансферлар? Янги легионер ҳужумчи виза билан боғлиқ муаммо сабабли Дубайга кела олмади, Тошкентдаги йиғинимизга келиб қўшилади. Умид қиламанки, у жамоамизни кучайтиради», - дейди Вадим Карленович.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 08:19, 21.02.2025.
Ўқилди: 1057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.