Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Қария Ким 3 йилдан сўнг яна Корея термаси сафида

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея терма жамоасига уч йилдан буён илк марта чақирув олган ярим ҳимоячи Ким Нам Ил Yonhap News мухбири билан суҳбатда ўзининг терма жамоага лойиқ ўйинчи эканлигини яна бир бор исботлаб қўймоқчилигини таъкидлаб ўтди.

Умуман олганда, Ким Нам Илнинг бугунги таркибга киритилиши ҳам кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Таҳминларга қараганда, 36 ёшли футболчи асосан ҳимояга кўпроқ эътибор қаратган ярим ҳимоя чизиғидан жой олади.

Терма жамоа бош мураббийи Чой Канг Хининг фикрича, Ким бугунги ўйинда энг асосий ролни ўйновчи футболчилардан бири бўлади. Тажрибали ярим ҳимоячи ЖАРда ўтган 2010 йилги Жаҳон чемпионатидан буён Корея термаси сафида тўп сурмаган бўлсада, мураббий уни "Кей-лига"даги мавсумни ажойиб тарзда ўтказгани учун таркибга жалб этган.

"Мен ҳали ҳам майдонда эканлигимни ҳаммага кўрсатиб қўйишни истайман. Олд чизиғимизда хужумчи Ли Донг Гук ва қанот футболчиси Ли Чунг Йонг каби бир қатор истеъдодли ўйинчилар бор. Улар билан ўзимни анча дадил ҳис қилмоқдаман", дейди Ким.

Ливанга қарши учрашувда футболчи Ли Мйонг Жу билан тандем ҳосил қилган ҳолда майдон марказидан туриб ҳимоя масьулиятларини ўз бўйнига олади. Биз ҳикоя қилаётган Ким Нам Ил Жанубий Корея ва Япония мезбонлигида ўтган 2002 йилги Жаҳон чемпионатида жавлон ураётган вақти унинг бугунги тандеми Ли атиги 12 ёшда бўлган. Ўшанда кореяликлар ярим финалгача етиб боришган ва Кимнинг ўйини эвазига унга "чангютгич" лақабини беришганди.

Бош мураббий Чой Канг Хининг Ким Нам Ил бугунги ўйинда қандай аҳамиятга эгалиги ҳақидаги фикрлари қуйидагича бўлди: "Ҳам ҳимояда, ҳам хужумда яхши ўйнашимиз керак, аммо ўйинни ярим ҳимоя орқали назорат қилиш ҳам асосий қуролимиз бўлади. Ким рақиб пасларини узиб қўйиш ва тезкор қарши ҳужумларни уюштиришда аъло даражадаги футболчидир. У жамоамизнинг бошланғич ҳимоя чизиғидаги мувозанатни сақлаб тура олади".

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ким термадаги энг ёши катта футболчи ҳисобланади.

Манба: www.yonhapnews.co.kr
Киритилди: 09:47, 04.06.2013.
Ўқилди: 3887 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик