Кириш Регистрация

"Борнмут" устози "Реал"нинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бермади

Баҳо:
+ | -

Андони Ираола "Реал Мадрид"нинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бермади.

42 ёшли испаниялик мураббий қўл остида "Борнмут" сўнгги 13 ўйинда фақат битта мағлубиятга учради - чемпионат пешқадами "Ливерпул"дан. Жамоа жорий мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда ва турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Инглиз матбуоти хабарига кўра, Ираоланинг инглиз клубидаги фаолияти "Реал Мадрид" эътиборини тортган. Агар Карло Анчелотти ёзда кетса, "Реал Мадрид" Ираолани номзодлар рўйхатига киритиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

"Мен миш-мишларга аҳамият бермайман. Мен бу бизнесда кўп йиллардан бери футболчи ва мураббий сифатида ишлаганман ва бу нарсалар қандай ишлашини, нима муҳим ва нима муҳим эмаслигини биламан" - деди Ираола.

Мураббийнинг “Борнмут” билан шартномаси 2026 йилда якунига етади.

Киритилди: 21:03, 22.02.2025.
Ўқилди: 1211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.