Кириш Регистрация

Неймар ўзининг қимматбаҳо машиналаридан Бразилияда фойдалана олмайди

Баҳо:
+ | -

“Сантос” клуби футболчиси Неймар ўзининг машиналар коллекциясини Бразилияга олиб келолмайди.

Diario Sport нашрининг ёзишича, Бразилиядан ташқарида 12 йил ўйнаб футболчи ҳашаматли автомобиллар коллекциясини тўплаган. Машиналарнинг салмоқли қисми Саудия Арабистонидаги фаолияти давомида йиғилган.

Футболчининг автоулов паркида Rolls-Royce Ghost (иккинчи авлод), Aston Martin DBX, Bentley Continental GT, Lamborghini Huracan ва тўртта Mercedes-Benz C-Class каби моделлар бор.

Қайд этилишича, унинг энг қиммат автомобиллари “Ал-Ҳилол” билан тузилган шартнома доирасида сотиб олинган. Клуб унга йиллик 160 миллион евро даромаддан ташқари, ҳар томонлама имтиёзлар ҳам тақдим этган.

Бироқ ҳозирда Неймар ўз суперкарларидан фойдалана олмайди. Бразилия қонунчилигига кўра, маҳаллий автомобиль саноатини ҳимоя қилиш ва ноҳақ рақобатнинг олдини олиш учун ишлатилган автомобиллар импорти чекланган. Мамлакатга фақат 30 йилдан ошган ва коллекция буюми сифатида қараладиган автомобилларни олиб кириш мумкин.

Ҳозирча футболчининг автомобиллари қаерда экани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Улар Саудия Арабистонида қолганми ёки уларнинг кейинги манзили қаер бўлиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:46, 22.02.2025.
Ўқилди: 1890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик