Пеп Гвардиола бир мавсумда мағлубиятлар сони бўйича антирекордни янгилади.
"Манчестер Сити" АПЛ 26-турида ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазиб қўйди (0:2).
"Сити" бош мураббийи жорий мавсумдаги 14-ўйинда мағлубиятга учради. Бу унинг бутун мураббийлик фаолиятидаги антирекордидир.
Гвардиола Англиядаги ишидан олдин "Барселона" ва "Бавария" клубларига устозлик қилган.













