Мадриднинг "Реал" клуби устози Карло Анчелотти австриялик ҳимоячи Давид Алабанинг сафга қайтиши ҳақида гапирди.
"Куннинг энг яхши янгилиги - Алабанинг майдонга қайтиши. Давид 60 дақиқани ажойиб ўтказди. Жароҳат олган бошқа футболчилар ҳам аста-секин тикланмоқда. Биз мавсумнинг ҳал қилувчи босқичига яқинлашмоқдамиз. Жамоа аъло даражадаги ҳолатда," - дея италиялик мураббийнинг сўзларини келтиради Marca газетаси.













