Анголалик истеъдодли Мбала Нзола Италиянинг "Фиорентина" клубига тегишли, аммо ҳозирда Франциянинг "Ланс" жамоасида ижара асосида ўйнамоқда.
Франция чемпионатининг сўнгги ўйинида “Ланс” "Нант"да омадсизликка учради, Нзоланинг клуби “канарейкалар”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Етмишинчи дақиқада ҳакамнинг қароридан ғазабланиб, Нзола тўпни унга қарата отиб юборди. Шундан сўнг, албатта, у тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва энди Франция чемпионатининг бир неча ўйинларига дисквалификация қилиниши мумкин.













