Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

«Галатасарой» Жозе Моуриньюга қарши жиноий иш қўзғатиш ниятида

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" матбуот хизмати "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньюни танқид қилди. Бу кечаги "Галатасарой" – "Фенербахче" (0:0) ўйинидан кейин юзага келган вазиятга боғлиқ.  

Учрашувдан сўнг, португалиялик мутахассис рақиб жамоа аъзоларини ҳақорат қилувчи иборалар билан тавсифлаган. Жумладан, у "Галатасарой" захира ўриндиғи вакилларини "маймунлар каби сакраётган" деб таърифлаган.  

"Галатасарой" расмий баёнотида шундай дейилади:  

"Жозе Моуринью Туркияда иш бошлаганидан бери турк халқини ҳақорат қилувчи баёнотлар бериб келмоқда. Бугун эса унинг сўзлари ахлоқсиз изоҳлардан одамгарчиликка зид баёнотларга айланди. Биз расман унинг ирқчиликка оид фикрлари учун жиноий иш қўзғатиш ниятимиз борлигини эълон қиламиз. Шунингдек, УЕФА ва ФИФАга расмий шикоят йўллаймиз".

Айни дамда "Галатасарой" Туркия чемпионатида 24 та ўйиндан сўнг 64 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Фенербахче" эса 58 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:08, 25.02.2025.
Ўқилди: 2097 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.