Каталониянинг "Барселона" клуби "Эспаньол" дарвозабонини сотиб олиши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ўзларининг ҳамшаҳридан 23 ёшли дарвозабон Жоан Гарсияни жиддий кузатмоқда.
Гарсия жорий мавсум Ла Лигада 25 та ўйинда 36 та гол ўтказиб юборди ва 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt уни 10 миллион еврога баҳоламоқда.













