"Барселона" марказий ҳимоячиси сафга қайтди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Андреас Кристенсен ўйинларда иштирок этиш учун шифокорлардан рухсат олган.
28 ёшли даниялик футболчи жорий мавсумда бор-йўғи 1 та ўйинда 28 дақиқа майдонда ҳаракатланди. У мавсумнинг катта қисмини жароҳатда ўтказди.