Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Луис Энрике: «ПСЖ» рақибга ҳурматни голлар билан кўрсатди!»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция Кубоги чорак финалида «Стад Брьошен» устидан қозонилган йирик ғалабани (7:0) шарҳлади.  

«Бугун кечаси қилган ишларимиз – рақибга ҳурмат билдиришнинг энг яхши усули. Мен «Стад Брьошен»ни ўйин даражаси билан табрикламоқчиман. Улар Лига 1 да иштирок этувчи «Гавр» ва «Ницца»ни мусобақадан чиқариб юборди.  

Бугун биз ўз вазифамизни аъло даражада бажардик ва жуда яхши ўйин намойиш этдик. Биз учун мақсад – ўтган мавсумдаги каби бу совринни қўлга киритиш. Бундай ўйинда ғалаба қозониш учун яхши тайёргарлик ва самарадорлик талаб қилинади!

Биз тайёрлаган барча режаларни амалга оширдик, баъзи футболчилар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди, бошқалар эса дам олди. Биз учун ҳақиқий жамоа бўлиш муҳим», – деди Луис Энрике клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:10, 27.02.2025.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик