Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарига «Дўстлик» орденини топширди

Баҳо:
+ | -

Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни “Катта дубулға” халқаро турнири доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро дзюдо федерацияси раҳбари Мариус Визерни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 Мазкур йирик спорт ташкилоти билан мамлакатда дзюдо мактабини ривожлантириш ва ушбу яккакураш турини оммалаштириш борасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон халқаро федерация фаолиятида фаол иштирок этмоқда. 2022 йилда мамлакатда катталар ўртасида жаҳон чемпионати, ўтган йили ҳарбий хизматчилар ўртасида жаҳон биринчилиги муваффақиятли ўтказилди. Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида илк бор дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритди.

Федерация раҳбари Мариус Визер мамлакатда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва спортнинг барча турларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар, айниқса, қизларни кенг жалб этиш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Учрашувда спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашда федерациянинг техник кўмаги ва эксперт ёрдамини кенгайтириш, иқтидорларни саралашнинг самарали механизмини жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, мамлакат ҳудудларида дзюдо бўйича халқаро мусобақаларни мунтазам ўтказиб бориш таклифи билдирилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти миллий дзюдо мактабини ривожлантиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Халқаро дзюдо федерацияси раҳбари Мариус Визерга давлатимизнинг юксак мукофоти - “Дўстлик” ордени топширилди.

Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонни кучли ўнталикка киритиш мақсад қилинган. Бу ҳақда 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев айтиб ўтганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:43, 27.02.2025.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.