Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Лестер" баҳсида "болғачилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин "Лондон" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Томаш Соучек ҳисобни очди. Бўлим сўнгида Янник Вестергорнинг автоголи эвазига "болғачилар" ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
"Вест Хэм" очколарини 33тага етказиб, турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. "Лестер" 17 очко билан сўнгги ўриндан бир поғона олдинда бормоқда.